09:40 / 30.07.2017
12399

Дани Алвес Неймарни жасур бўлишга чақирди

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес «Барселона» ҳужумчиси Неймар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. ОАВда ушбу бразилиялик футболчи 222 млн евро эвазига «ПСЖ»га ўтиши ҳақида айтилмоқда.

«Умид қиламанки, Неймар «ПСЖ»га ўтади. Бу унинг учун жуда муҳим қарор бўлади. Эркак киши шундай қарорларни қабул қила олиши керак. У менинг энг яхши дўстларимдан бири, мен эса дўстларим ёнимда бўлишини истайман. Ўз вақтида мен унга «Барселона»га келишни маслаҳат қилгандим. Йўқ, мен у учун қарор қилмаганман, шунчаки клуб ҳақида унга сўзлаб бергандим.

Бундай қарорларни – жасур кишилар қабул қилишади. У ўзи учун қарор қабул қилиши керак, у ростдан ҳам ривожланишни истайдими? Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ – у «Барселона»да қолишни истаса, қолсин, бошқа клубга ўтишни истаса – ўтсин. Мен дўстим бахтиёр бўлишини истайман. Мен у билан ҳар куни гаплашаман, аммо фақат футбол ҳақида эмас. Мен уни тинчлантиришга ҳаракат қиламан, чунки, одамлар сени тинмасдан муҳокама қилиши бу қандай ҳолат эканини яхши биламан. Муҳим қарорларни хотиржамликда қабул қилмоқ керак. Баъзида эгоист бўлишга ҳам тўғри келади, чунки клублар сен жуда зўр натижалар кўрсатмаётганингда сен ҳақда қайғурмайди. Мен билан шундай бўлган. Мен унга дейман: жасур бўл! Дунё жасурларга тегишли», — деган Алвес L'Equipe учун берган интервьюсида.

Top