14:02 / 31.07.2017
14960

Давлат спорт қўмитаси тузилмаси ўзгарди

Давлат спорт қўмитаси тузилмаси ўзгарди. Бу Президентнинг 2017 йил 29 июлдаги қароридан келиб чиқади, деб ёзмоқда Norma.uz.

Хусусан, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида  раис ўринбосари, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори лавозими тугатилди.

Жамғарма ижро этувчи аппаратининг жорий фаолиятига  Давлат спорт қўмитаси раиси тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.

Top