12:31 / 31.07.2017
12541

ОАВ: АҚШ Хитойга қарши санкциялар киритишга чоғланмоқда

Фото: panthermedia/vostock-photo

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари Хитойга нисбатан чеклов чораларини ишлаб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Politico нашри Оқ уйдаги манбаларга асосан.

Уларнинг маълумотига кўра, Пекинга қарши санкциялар лойиҳасининг якуний варианти жорий ҳафтадаёқ тақдим этилиши мумкин. Унда савдо соҳасидаги чекловлар ҳамда бошқа иқтисодий босим чоралари бўлади. Таъкидланишича, Трампнинг ўзи Хитойдан пўлат импортига квоталар ёки тарифлар ўрнатиш ниятида. Бироқ, нашр манбаларининг қайд этишича, чоралар фақатгина пўлатга тегишли бўлмайди.

Мақолада айтилишича, Америка ҳукумати Хитой савдо келишувини ноинсофлик билан бажараётганини бир неча маротаба айтиб ўтган. Бироқ, чеклов чораларининг киритилишига асосан КХДР ва унинг ядро дастури билан боғлиқ вазият туртки берган.

Шимолий Корея 28 июль куни навбатдаги баллистик ракетани учирди. Вашингтондагиларнинг фикрича, Хитой Шимолий Кореянинг ядро дастурига халақит бериш учун етарлича иш олиб бормаган.

Аввалроқ Австралия Шимолий Корея туфайли Хитойга баёнот билан чиққани хабар берилганди.

Top