23:35 / 01.08.2017
7741

АҚШ овоз бериш тизими хакерлик анжумани иштирокчилари томондан бузиб кирилди

АҚШда ҳанузгача Россияни АҚШдаги сайлов жараёнига аралашуви ва буни 2016 йилги АҚШ президенти сайлови натижаларига таъсир қилгани бўйича айблаш кампанияси тин олмаяпти. Шу билан бирга Россияни бунда айбдорлигининг ҳеч қандай исботлари келтирмаяпти. Шу сабабли савол туғилади: наҳотки АҚШ махсус хизматлари бундай ишни рус хакерлари эплай оладилар, деб ўйласалар? 

Буни эса 1993 йилдан анъанавий равишда Лас-Вегасда ўтказиб келинувчи DEFCON хакерлик анжумани иштирокчилари рад этдилар. Уларга АҚШда сайловчиларнинг овозини ҳисоблаш учун қўлланадиган машинани бузиб кириш учун ярим соатдан камроқ вақт талаб этилди.

Бундан ташқари, анжуман иштирокчилари давлат томондан ўтказилувчи аукционлар ва eBay’да сотиб олинган Diebolds, Sequoia, WinVote компаниялари қурилмаларида мавжуд заифликларни намойиш қилишган.

Улар очиқ портлар ҳамда ҳимояланмаган Wi-Fi уланишдан фойдаланиб, тизимга вирусни киритишга муваффақ бўлишган. Кўплаб қурилмаларда эса эскирган дастурлар ўрнатилган бўлган. OpenSSL киптографик кутубхонасининг версиялари ҳам ҳужумларга мойил бўлгани аниқланган.

Мисол учун, анжуман иштирокчиси Карстен Шурманн Windows XP операцион тизимидаги заиф жойдан фойдаланиб, WinVote қурилмасига масофадан туриб кира олган. OpenSSL’даги CVE-2011-4109’га ҳам муаммоларсиз кира олинган. Кўриниб турганидек, бунга афсонавий рус хакерлари аралашиши ҳам керак бўлмаган.

Top