19:02 / 01.08.2017
12015

Германиянинг асли келиб чиқиши хорижлик бўлган аҳолиси сони рекорд даражага етди

Германиянинг асли келиб чиқиши хориж давлатларидан бўлган аҳолиси сони рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда мамлакат федерал статистика идораси матбуот хизмати хабар қилган.

Идора маълумотларига кўра, 2016 йилда Германияда миграцион таржимаи ҳолга эга бўлган эркаклар, аёллар ҳамда болалар сони 18,6 млн.ни ташкил қилди, улардан 52 фоизи немис паспортига эга.

Шу тариқа, Германияда яшовчи асли келиб чиқиши хорижлик бўлган аҳоли сони 8,5 фоизга ошди. Таъкидланишича, бу 2005 йилдан бери энг катта ўсишдир. 

Top