08:37 / 01.08.2017
4881

Қатар араб давлатлари томондан иқтисодий қамал қилинганига ЖСТга шикоят қилди

Қатар ҳукумати Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср ва БАА томондан иқтисодий қамал қилингани юзасидан Жаҳон савдо ташкилотига шикоят йўллади.

Доҳада айтилишича, қамал савдо қоидаларига зиддир ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузади.

Агар 60 кунда келишувга келинмаса, унда баҳс ЖСТ доирасидаги алоҳида комиссия томондан кўриб чиқилади.

ЖСТда Доҳанинг шикояти бўйича ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Top