19:08 / 01.08.2017
138468

Видео: Арипов тестга олиб кириш учун электрон қурилма ясаган абитуриентга маслаҳат берди

Фото: Kun.uz

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси биноларида ўтказилаётган Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрди.

Кун.uz мухбирининг хабар беришича, Абдулла Арипов тест синовларига олиб кириш учун электрон қурилма ясаган абитуриентга маслаҳат берди.

Маълум бўлишича, ушбу абитуриент қурилмани бир неча кун аввал бу ердаги ҳожатхоналаридан бирига яшириб қўйган бўлиб, имтиҳон аввалида у ҳожатхонага чиқиб келиш ҳақида сўраган.

Бош вазир абитуриент қайта текширувдан ўтказилганида ёнидан топилган қурилмани кўриб, унга Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳужжат топширишни маслаҳат берди.

 

Top