13:05 / 02.08.2017
7405

Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари лавозимига Расул Зарекеев тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг аввалги раҳбари Ҳожамурот Кайпназаров ўз лавозимини тарк этган.

Р.Зарекеев бундан олдин Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Top