16:33 / 02.08.2017
4636

Юнусободда талончилик қилган шахс ушланди

2017 йилнинг 28 июль куни тахминан соат 23:30ларда Жасур Тўхтаев ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Карима Эшпўлатованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган «Samsung» русумли уяли телефонини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top