13:38 / 02.08.2017
5473

Ўзбекистон 1-ярим йилликда 123,36 мингта кириш визаларини берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 123,36 минг хорижий фуқарога кириш визаларини берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 51,17 минг туристлар ва 17,04 минг тадбиркорга виза берилган.

Шу билан бирга, берилган туристик визалар умумий сонининг ортиши кузатилмоқда – 2016 йил билан таққослаганда 12 фоизга ўсди (45,34 минг).

Top