14:39 / 02.08.2017
10025

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” баъзи ички рейсларга реклама тарифларини ўзгартирди

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 2 августидан бошлаб Тошкентдан Андижон, Фарғона, Наманган ва тескари йўналишларда реклама тарифини ўзгартирмоқда.

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотларига кўра, бир томонга ташувларнинг якуний қиймати, йиғимларни ҳисобга олган ҳолда, 22 еврони ташкил этади. Аввалроқ бу йўналишлардаги ташувлар қиймати бир томонга йиғимларни ҳисобга олган ҳолда 17 еврога тенг бўлган.

Ўзбекистон фуқаролари учун тўлов Ўзбекистон Марказий банкининг авиачипталарни сотиш кунидаги курси бўйича амалга оширилади.

Top