12:44 / 03.08.2017
6201

Нукус шаҳрида танишининг бошига шиша идиш билан урган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 30 июль куни Нукус шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан танишининг бошига шиша идиш билан урган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Нукус шаҳрида 30 июль куни соат 16:00да Нукус шаҳри Чайдаков кўчасида яшовчи ишсиз, 1993йилда туғилган Т.М. маст ҳолатда, Нукус шаҳрида жойлашган “GOLD MILLENIUM” ресторани олдида, Нукус шаҳри Мискин кўчасида яшовчи, фуқаро А.Т.нинг бошига шиша идиш билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланди.

Нукус шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Top