00:19 / 03.08.2017
14321

Песков: АҚШ санкцияларига Россия томонидан янги чоралар кўрилмайди

Фото:Сергей Фадеичев/ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Россия, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкцияларни қўллаш ҳақидаги қарорнинг имзоланиши вазиятни ўзгартирмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

“Де-факто бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қандай жавоб чоралар? Ҳеч қандай янги нарса йўқ, жавоб чоралари кўрилган», деб айтган Песков Трамп томондан имзолаган қонун қандай таъсир кўрсатиши ва Россия томондан жавоб чоралари кўрилиши ҳақидаги саволга жавобан. 

Песковнинг таъкидлашича, Трампнинг тегишли қонун лойиҳасини тасдиқлаши моҳиятан “янгилик эмас”. “Гап шундаки, қонун лойиҳаси қабул қилинган ва у президент имзоси қўйилгани ёки қўйилмаганидан қатъий назар, автоматик равишда қонун бўларди”, деб айтган Песков. 

Аввалроқ Трамп Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар кучайтирилишини назарда тутувчи қонунни имзолаганди.

Top