07:35 / 04.08.2017
18949

Дубайда дунёдаги энг баланд бинолардан бирида ёнғин юз берди (Видео)

Фото: gulfnews.com

Дубайда дунёдаги энг баланд бинолардан бири – 79 қаватли The Torch биносида ёнғин чиқди. 

Шаҳар полициясида маълум қилинишича, ёнғин баландлиги 348 метр бўлган турар жой биносининг 9-қаватида бошланиб, бир неча қават юқорига тарқалган.

Дубай ҳукумати матбуот маркази Dubai Media Office’нинг маълум қилишича, фуқаролик мудофааси хизмати бинодаги одамларни муваффақиятли эвакуация қилган ва ёнғинни назорат остига олиш устида ишламоқда. Таъкидланишича, қурбонлар ва жароҳатланган йўқ. 

“Дубай машъаласи” деб ҳам аталувчи бу бино биринчи марта ёнаётгани йўқ. Бу бинода 2015 йил февралда  ҳам кучли ёнғин чиққан. Ўшанда ис газидан 7 киши заҳарланган, 101 та квартирага жиддий шикаст етганди.

Бино 2011 йилда очилганда дунёдаги энг баланд турар жой биноси ҳисобланарди, ҳозирда эса 5-ўринни эгалламоқда. The Torch Дубайнинг энг нуфузли туманларидан бири, кўплаб хорижликлар яшайдиган Маринада жойлашган.

Top