18:44 / 04.08.2017
5158

Туркия Бош вазири: "Иқтисодиётимизда янги ривожланиш дастурини эълон қилиш арафасидамиз"

Фото: rt.com

"Туркия ҳукуматининг ёз ойларидан сўнг пировард мақсадида иқтисодиётни янада юксалтириш турибди", - дейди мамлакат Бош вазир Бинали Йилдирим. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, тез орада Туркия ҳукумати янги иқтисодий бош дастурни қабул қилишни режалаштирган. Бу сўзларнинг исботи сифатида Бош вазир жума куни Анқарадаги журналистлар билан учрашувда шундай деди:

"Биз иқтисодиётимизда янги дастурларни жорий этишни кўзлаб турибмиз, бу катта янгиланишлар демак", - деб таъкидлаган у. Ёз ойларидаги бўшлиқдан фойдаланиб ҳукумат янги дастур устида ишлаган, уни сентябрнинг илк кунлари тақдим қилиши мумкин.

Top