07:42 / 05.08.2017
13400

Европанинг  10 та давлатида иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди

Фото: EPA

Европа Иттифоқининг 10 та давлатида аномал иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди. Бу ҳақда Европанинг метеохизматлар тармоғи Eumetnet’га иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, ҳозирда экстремал об-ҳаво шароитлари Италия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Сербия, Венгрия, Руминия, Польша, Швейцария ва Словения ҳудудида қайд қилинган.

Шунингдек, Испания, Франция, Греция, Македония ва Болгарияда хавфлиликнинг зарғалдоқ даражаси киритилган.

Бу давлатларнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 градусдан ошиб кетди. 

Top