19:37 / 05.08.2017
7898

Самолётни наркотик модда қабул қилганидан сўнг бошқарган учувчи шартли жазога лойиқ топилди

Франциядаги суд EasyJet авиакомпаниясининг 49 ёшли учувчисини шартли жазо муддатига маҳкум этди. У самолётни гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда бошқарган, деб хабар бермоқда France Info.

Таъкидланишича, суд уни 12 ойга шартли равишда озодликдан маҳкум этган, бироқ прокурор учувчисига саккиз ой сўраган. Шунингдек, ушбу шахсга учувчилик билан шуғулланиш тақиқланди.

Тергов маълумотига кўра, учувчи 2017 йилнинг майида рейсдан аввал экстрази таблеткасининг учдан бир қисмини қабул қилган, натижада Парижнинг Орли аэропортига қўниш чоғида у ўзини ёмон ҳис қилган.

Суд учувчини ҳаво кемаси йўловчиларига таҳдид келтириб чиқаришда айбдор, деб топди.

Судланувчининг сўзларига кўра, таблетка эффекти уни қабул қилгандан икки соат ўтиб йўқ бўлиб кетади, дея ҳисоблаган экан.

Top