18:45 / 05.08.2017
15951

Украина президенти МиГ-29 қирувчи самолётида парвоз қилди (фото+видео)

Фото: ТАСС

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Ҳаво кучлари куни муносабати билан МиГ-29 қирувчи самолётида парвоз қилди. У бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзди.

«Ҳаво кучлари кунида ҳарбий учувчиларни қутлаш учун МиГ-29 қирувчи самолётида Винница вилояти аэродромига келдим», — деган давлат раҳбари. 

Порошенко, шунингдек, «мустақил Украина осмони мудофаасини таъминлаётган» барча ҳарбий учувчиларни ажойиб хизмати билан табриклаган. 

Порошенко самолётда асосий учувчидан кейинги иккинчи учувчи ўрнида ўтирган. 

Фото: ТАСС

 

Top