20:20 / 06.08.2017
15442

«Арсенал» «Челси»ни енгиб, янги мавсумдаги илк кубокни қўлга киритди

Англия Суперкубоги учун баҳсда «Арсенал» «Челси»ни мағлуб этди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди — 1:1, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида «канонирлар» омадли чиқди — 4:1.

Ўйиннинг 46-дақиқасида Виктор Мозес  «Челси» Гари Кэхиллнинг пасидан кейин ҳисобни очганди. 80-дақиқада Педро Родригес Муҳаммад Эл-Неннининг оёғига ташлангач, тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. «Арсенал» жаримадан унумли фойдаланди — жамоанинг янги ҳимоячиси Сеад Колашинац Гранита Чака узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида, Тибо Куртуа ва Альваро Мората хато қилиши туфайли, «канонирлар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Арсенал» эндиликда 15-марта Суперкубок ютиб олмоқда. «Челси» ҳисобида бу турнирдаги 4 ғалаба мавжуд. Энг кўп марта Суперкубокка эга чиққан жамоа «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади — 21.

Англия Суперкубоги
Арсенал – Челси 1:1
(0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 4:1
Голлар: 0:1 – 46 Мозес, 1:1 – 82 Колашинац.
Арсенал – Чех, Мертесакер (Колашинац, 32), Монреаль, Беллерин, Ҳолдинг, Эл-Ненни, Окслейд-Чемберлен, Чака, Ивоби (Уолкотт, 67), Уэлбек (Нелсон, 87), Ляказетт (Жиру, 66).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Виллиан (Мусонда, 82), Фабрегас, Педро, Канте, Алонсо (Рюдигер, 79), Батшуайи (Мората, 74).
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 3:1, 4:1.
Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (13), Беллерин (15), Алонсо (35), Виллиан (37).
Четлатиш: Педро (80).

Top