00:20 / 06.08.2017
19244

Франция 1 лигаси. «ПСЖ» Неймарсиз ўтган учрашувда ғалаба қозонди

Франция чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган иккинчи учрашувда «ПСЖ» лига дебютанти «Амьен»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим сўнгида Эдинсон Кавани ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Хавьер Пасторе фарқни иккитага ошириб, парижликларга дастлабки ишончли ғалабани келтирди.

Парижликларнинг шов-шувли трансфери Неймарнинг ҳужжатлари билан боғлиқ барча ишлари тугалланмагани учун бу учрашувни у стадионда томошабин сифатида кузатди.

Франция 1 лигаси, 1-тур

ПСЖ – Амьен 2:0 (1:0)

Голлар: Кавани (42), Пасторе (80).
ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва (Кимпембе, 46), Рабьо, Мотта (Матюиди, 67), Ди Мария, Верратти, Пасторе, Кавани (Гонсалу Гедеш, 86).
Амьен: Гюртнер, Ал-Хожам, Аденон, Гуано, Сиссоко, Манзала (Бурго, 69), Монкондюи, Фофана, Бодмер, Ндомбеле (Шаррье, 57), Койта (Лабо, 77).
Огоҳлантириш: Фофана (69).

Top