12:20 / 06.08.2017
8534

Хитой КХДРни БМТ резолюциясига амал қилишга чақирди

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И шимолий кореялик ҳамкасби Ли Ён Хо билан учрашувда КХДРни БМТ резолюциясига риоя қилишга чақирди.

Хитой вазири КХДР ТИВ раҳбари унга Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилган АСЕАН минтақавий форуми вақтида нималар деганини очиқламаган.

Reuters хабарида айтилишича, бу икки вазир бир-бирини илиқ қаршилаган.

Шунингдек, Ван И Жанубий Корея ва АҚШни  «провокация ҳаракатлари» амалга оширмасликка чақирган.

Top