18:13 / 07.08.2017
9852

«ПСЖ» катта маблағ эвазига Мбаппени сотиб олмоқчи

«ПСЖ» 180 млн евро сарфлаб, «Монако»дан 18 ёшли франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи.

Le Parisien маълумотига кўра, молиявий fair play қоидалари туфайли парижликлар бир қанча футболчилари билан хайрлашади, бундай футболчилар қаторида Анхель Ди Мария ва Юлиан Дракслер номлари бор.

Қайд этилишича, агар Мбаппенинг трансфери бўйича келишувга эришилмаса, «Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньога эътибор қаратади.

Мбаппе ўтган мавсумда монегаскликлар сафида барча турнирлар доирасида 44 учрашув ўтказган ва 26 гол урган.

Top