13:03 / 07.08.2017
4056

Таиландда 2 та автобус, 2 та фургон ва мотоцикл иштирокида йирик ЙТҲ юз берди

Таиландда ЙТҲ натижасида 23 киши, жумладан Хитой ва Япониядан бўлган сайёҳлар жабрланди. Бу ҳақда Bangkok Post маҳаллий полицияга асосан хабар бермоқда.

Бешта транспорт воситаси иштирокидаги ЙТҲ Пхукет оролида юз берди. Хитойлик 21 сайёҳни олиб кетаётган туристик автобус бошқарувнинг йўқотилиши туфайли иккита фургонга келиб урилган, улардан бири эса ичида учта япониялик йўловчи бўлган бошқа автобус билан тўқнашган. Мотоцикл ҳам ЙТҲ иштирокчисига айланди ва бошқа фургонга келиб урилди. Автобусларнинг икки ҳайдовчиси ва мотоциклчи жароҳат олди.

Ҳодиса оқибатида хитойлик 17 нафар ва япониялик уч нафар сайёҳ жароҳат олди, ХХРдан бўлган тўрт турист оғир даражада жабрланган.

Top