12:30 / 07.08.2017
27021

Темирни ҳам буғлантириб юборувчи «дўзах» сайёра топилди

«Ҳаббл» телескопик аппаратини ишлатиб, астроном олимлар «WASP-121B» кодли номланишга эга ноёб экзосайёрани топишган. Унинг атмосфераси максимал даражада қизиб ётибди, деб ёзади Global Science.

Олимлар ушбу топилмани жуда ноёб деб аташган. Илгари Қуёш системасида бунақаси мутлақо учратилмаган эди. NASA’нинг олий малакали мутахассисларининг фикрича, сайёра сиртида аслида ҳеч бир ғайритабиий жараён юз бераётгани йўқ.

У атмосфераси уникига ўхшаш бўлган минглаб юлдузлар каби оддий юлдуз ҳисобланади. Рус олимлари эса топилмани чиндан ҳам уникал, деб ҳисоблашмоқда.

Махсус жиҳозланган лаборатория комплексда ушбу экзосайёрани бир неча ой давомида кузатган россиялик астронавтларнинг қайтадан текшириб тасдиқланган назариясига кўра, ушбу сайёра янада синчковлик ва диққат билан кузатилмоғи лозим.

Top