15:15 / 07.08.2017
5958

Юнусободда жиноятчи ўғрилик содир этаётган вақтда қўлга олинди

2017 йилнинг 4 август куни тахминан соат 15:00 ларда муқаддам судланган Ғайратжон Собитов (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Дилмурод Аҳмедовга тегишли “Дамас” русумли автомашина эшиги ва ойнаси очиқлигидан фойдаланиб, унинг салонидан 500.000 сўм пулларни ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан жиноят жойида ушланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top