15:04 / 08.08.2017
24721

Андижонда замонавий очиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Андижон олимпия захиралари коллежида замонавий сув ҳавзаси ишга тушди. Мазкур иншоотда сувда сузиш спорт билан шуғулланувчилар ҳамда турли мусобақалар ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд. 

Очиқ сув ҳавзасининг ўлчами 50х25 бўлиб, жаҳон стандарти талабларига мосдир. Спорт масканида ҳозирда 120 нафардан зиёд ўқувчилар ҳамда сузишга қизиққан ҳаваскорлар шуғулланмоқда. 

Иншоотнинг ишга тушиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Озодбек Саидов сўз олиб, ёш спортчиларни  аренанинг очилиши билан табриклаб, уларга муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари ва сузиш спорт тури билан шуғулланаётган ўқувчилар кўргазмали чиқишлар намойиш этди.

Сузиш спорти бўйича Андижон мактаби республикада етакчи ўринларда туради. Ўтган 2016 йили Бразилияда ўтказилган параолимпия мусобақаларида вилоятда камол топган Фирдавс Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев, Муслима Одилова сингари ёш спортчилар олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top