22:26 / 08.08.2017
12909

Форс кўрфази осмонида АҚШ ва Эрон самолётлари хавфли масофада яқинлашди

Фото: nato.int

Форс кўрфази осмонида Эроннинг QOM-1 учувчисиз самолёти АҚШнинг F/A-18E қирувчи самолёти билан хавфли масофада яқинлашди.  Объектлар ўртасидаги масофа 31 метрни ташкил қилган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

АҚШ самолёти Эрон дрони сигналларга жавоб бермагани сабабли тўқнашувдан қочиш учун ўзини четга олишига тўғри келган, деб хабар берган америкалик ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда ОАВ.

Манба Эрон самолётининг яқинлашишини "хавфсиз бўлмаган ва нопрофессионал" ҳаракат деб таърифлаган.

Top