16:55 / 08.08.2017
3810

Ливия соҳилларида 155 қочқин қутқарилди

Фото: Anadolu

Ливия қирғоқларида Африка мамлакатларидан йўлга чиққан 155 ноқонуний муҳожир қутқарилди, деб хабар қилмоқда Анадолу агентлиги. 

Ливия миллий сулҳ ҳукумати ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг маълум қилишича, қутқарилганлар орасида 18 нафар аёл ва 10 нафар бола ҳам бор. 

Улар қутқарилгач, биринчи ёрдам кўрсатилиб, Ливия ҳудудидаги қочқинлар лагерига юборилган. 

БМТ маълумотларига кўра, 2017 йил бошидан бери Ўрта ер денгизида 1800 га яқин қочқин ғарқ бўлган. 

Top