19:35 / 08.08.2017
4837

Макрон дипломатик экспанциясини бошлаш арафасида

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэль Макрон минтақанинг етакчи мамлакат раҳбарларидан уч нафари билан мудофаа, иқтисодиёт ва муҳожирлар масаласи бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида учрашади. Бу учрашув ўз ўрнида Франция президентига мамлакат қўшни мамлакатлари билан ўзаро дипломатиясини тартибга солишда ёрдам беради.

Шундай қилиб, 28 август куни ўтказилиши режалаштирилган учрашувга Германия канцлери Ангела Меркель, Испаниядан Мариано Раҳой ва Италия раҳбари Паоло Жентилони келиши маълум бўлди. Шунингдек, Макрон шу ойнинг сўнгги кунида Нидерландия бош вазири Марк Руте билан ҳам учрашади.

Французлар етакчиси 23-25 август кунларида Австрия, Болгария ва Руминия давлатларига расмий ташриф билан бориши режалаштирилган.

Май ойида ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган 39 ёшли Эммануэль Макроннинг сўнгги пайтда халқ орасида нуфузи тушиб бораётган эди. Бунга меҳнат кучи борасида қилинаётган ислоҳотлар, бошқарув этикасидаги янгилик ва рафиқасининг «биринчи хоним» мақомини олиши каби масалалар сабаб бўлиши мумкин.

Top