19:40 / 09.08.2017
4896

Евроиттифоқ КХДРни халқаро ҳамжамият билан мулоқотга киришишга чақирди

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Евроиттифоқ Шимолий Кореянинг халқаро ҳамжамият билан мулоқотга киришишини кутмоқда. Бу ҳақида ЕИ дипломатияси раҳбарининг расмий вакили Катрин Рэй РИА "Новости"га маълум қилди. 

"Биз КХДРнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ, халқаро ҳамжамият билан Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантиришга йўналтирилган ишончли мулоқотга киришишини кутмоқдамиз", - дейди Рэй. 

Унинг таъкидлашича, КХДР халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларини бажариши учун Евроиттифоқ унга босим ўтказишда давом этади. 

"Тинчлик ва Корея ярим оролининг ядросизланишига тинч йўл билан эришиш керак", - деди у. 

Маълумки, Америка президенти Дональд Трамп Шимолий Корея АҚШга жиддий таҳдид солган тақдирда, қўл қовуштириб ўтирмаслигини таъкидлаган.  

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг илмий ходими Сергей Кислицинга кўра, Пхеньян ва Вашингтон қатъий баёнотлар билан чиқишга ўрганиб қолган, бироқ ҳарбий зиддиятга йўл қўйилмайди. 

Top