08:32 / 09.08.2017
7013

Қозоғистонда Хитойда юз берган янги зилзила кучи сезилди  

Олмаотада Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманида юз берган зилзила кучи сезилди. Бу ҳақда шаҳарнинг фавқулодда вазиятлар департаменти маълум қилди. 

Таъкидланишича, Олмаотада сезилган зилзила кучи 4 баллни ташкил қилган.  

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 5:30да (Тошкент вақти билан соат 04:30) қайд қилинган. Зилзила маркази Олмаотадан 490 км узоқликда бўлган.

"Вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ", дейилган хабарда.

Хитой марказида жойлашган Сичуань вилоятидаги кучли зилзиладан кейин шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур мухтор туманида 6,5 магнитудали янги зилзила юз берди.

Top