18:04 / 09.08.2017
8977

ОАВ: 60дан ортиқ аёл Google’ни судга бермоқчи

Фото: AP

Google’нинг собиқ ва ҳозирги ходимлари бўлган 60дан ортиқ аёл компанияни судга бермоқчи. Улар Google'ни жинсга ажратиш асосида иш ҳақини нотенглик билан тўлашда айблашмоқда. Бу ҳақда The Guardian судга ариза тайёрлаётган ҳуқуқшунос Жеймс Финбергга асосан хабар берди.

«Улар, аёллар худди шундай таълим ва тажриба даражасига эга бўлган эркакларга қараганда камроқ ҳақ тўланадиган ишга қўйилаётганидан ташвишда», - дея Финбергнинг сўзларини келтиради газета.

Адвокатнинг хабар беришича, аёл ходимлар унга пастроқ лавозимда бўлган эркак ходим аёл-раҳбардан кўпроқ ишлаб топиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида айтиб беришган.

Нашр аёлнинг сўзларини келтиради. Унинг иддао этишича, йиллик иш ҳақи шу лавозимдаги эркак ҳамкасбидан 40 минг долларга камроқни ташкил этади. Яна бир аёл ходимнинг маълум қилишича, жинс бўйича ажратиш туфайли 12 аёл ишдан бўшатилганини шахсан билади.

Google вакилининг таъкидлашича, иш ҳақи миқдори ҳақидаги қарор қатор мезонлар асосида қабул қилинади, бунда жинс ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

«60 киши – бу мисол келтириш учун жуда кам сон. Ҳар доим иш ҳақида фарқлар бўлади. Бу жинс билан эмас, балки компания офиси қаерда жойлашгани, ходимнинг ўрни ва муваффақиятлари билан боғлиқ», - дея унинг сўзларини келтиради The Guardian.

Аввалроқ Google аёллар IT соҳада муваффақиятга эриша олмаслигини айтган ходимни ишдан ҳайдагани хабар берилганди.

Top