00:19 / 10.08.2017
4408

АҚШ Уго Чавеснинг укаси ва яна кўплаб венесуэлаликларга қарши санкциялар киритди

АҚШ молия вазирлиги Венесуэлага қарши санкцияларини кенгайтирди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Янги санкциялар Венесуэланинг 43 та юридик ва 30 нафар жисмоний шахсини қамраб олган. Санкцияларга тушганлар орасида Венесуэланинг собиқ президенти, марҳум Уго Чавеснинг укаси, мамлакат таъсис йиғинидаги президент комиссияси котиби Адан Чавес ҳам бор.
 
Бу шахсларга АҚШга кириш ҳамда у ерда ҳисоб рақамларга эга бўлиш тақиқланади.

Top