12:38 / 10.08.2017
13257

Чет элдан қолишмайдиган диагностика хизматларидан фойдаланишнинг қулай усули

Бугун Ўзбекистонда тиббиёт соҳасига эътибор ҳар доимгидан катта. Мамлакат президенти ҳам минглаб фуқароларимизнинг чет элга даво истаб бориши ўзимизда етарли шароитлар яратилмаганига ишора экани, шундай экан соғлиқни сақлаш соҳасини ҳам давлат секторида, ҳам хусусий секторда кенг ривожлантириш зарурлигини айтмоқда. AskDoctor.uz сайтининг фаол ҳамкори Salus Vita тиббиёт комплекси ўзининг халққа кўрсатаётган тиббий хизматлари сифатини хориж стандартлари даражасига кўтаришга бел боғлаган. Мисол учун, клиника вакилларининг айтишича, Salus Vita”даги диагностика хизматлари чет элдагидан мутлақо қолишмайди. Сайтга киринг ва у ерда ушбу муассаса ва унинг шифокорлари билан танишинг.

AskDoctor.uz сайти ва мобиль иловаларида танишишингиз мумкин бўлган клиникалардан бири “Salus Vita” кўп профилли тиббиёт муассасасидир. Унда халқ эҳтиёжидаги барча мутахассисликлар бўйича шифокор консультациялари, диагностика ва тиббий таҳлил хизматлари кўрсатилади.

Касалликни вақтида аниқлаш – асоратларсиз даволаш кафолати

“Оқибатни даволагандан, сабабни аниқлаш ва катта муаммоларнинг олдини олган маъқул”, дейди тиббиёт маскани раҳбари Шуҳрат Расулов. “Salus Vita” доим ҳамюртларимизни ўз соғлигига эътиборли бўлишга, тиббий кўриклардан ўтиб туришга чақиради. Ўз навбатида, ходимларимиз эса доимо беморларнинг юзага чиққан хасталикларининг ўзини эмас, уларнинг келиб чиқиш сабаблари – касалликнинг доимий ўчоғини аниқлашга интилади.”

Малакали шифокор ва раҳбарнинг фикрига кўра, замонавий дунёмизда кам ҳаракатлилик ва бошқа омиллар туфайли “тез-тез хасталанадиган болалар”, “касалликка мойил беморлар” каби ибораларни кўп ишлатилмоқда. Бундай муаммолар билан доимий равишда мукаммал тиббий кўрикдан ўтиш орқали курашиш мумкин.

Шу мақсадда “Salus Vita” халқаро тиббиёт муассасалари ва миллий ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий ва хорижлик шифокорлар иштирокида бепул кўриклар ташкил қилади.

2017 йилнинг баҳоридан бошлаб ҳар ой аввалида Германиянинг “Bionorica” компанияси кўмагида “Саломатлик жавоҳирлари” хайрия акцияси ташкил қилинмоқда. Ушбу акция аҳоли орасида кўкрак бези саратони ҳақидаги маълумотларни кенг ёйиш, салбий оқибатларнинг олдини олиш учун эрта ташхис қўйиш амалиётини илгари суради. Акция давомида аёллар бепул равишда гинеколог ва эндокринолог кўриги, шунингдек бачадон ва ўсимталар ҳамда кўкрак бези УЗИ текширувидан ўтиши мумкин бўлади. Акция ҳақида AskDoctor.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

Ундан ташқари, мазкур клиниканинг сифатли хизматлардан фойдаланиш албатта маълум миқдордаги харажатларни талаб қилади. Шундай чиқимларни тежаш имконияти ҳақида ҳам AskDoctor.uz лойиҳаси ўйлаб қўйган. AskDoctor.uz инновацион тиббий картасига эга бўлинг ва чегирмаларни қўлга киритинг.

Тиббий карталарни “Salus Vita” клиникасида олишингиз ва Аskdoctor.uz сайти орқали фаоллаштириб, бемалол ишлатиш мумкин.

AskDoctor.uz ўзи нима? 

Эслатиб ўтамиз, Askdoctor.uz сайти ва Android ҳамда iOS операцион тизимлари учун мўлжалланган мобиль иловаларида мамлакатдаги хусусий клиникалар ва уларнинг малакали шифокорлари маълумотлар базаси мавжуд. Тиббий хизматлардан фойдаланиш оддий босқичларда:

- барча мутахассисликлар бўйича ўнлаб клиникаларнинг юзлаб врачлари ҳақида тўлиқ маълумот олинг;
- сайтда/мобиль иловада тақдим этилган имкониятлардан фойдаланиб истаган шифокорингиз билан боғланинг;
- масофадан туриб улардан бирламчи маслаҳат олинг;
- ваниҳоят уларнинг қабулига онлайн равишда ёзилиб қўйинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top