14:22 / 10.08.2017
11591

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона юқорилаб 64-ўринни банд этди 

Осиё футбол конфедерациясида энг яхши натижа Эронга тегишли бўлиб турибди. У ўтган ойдаги кўрсаткичидан бир поғонага пасайиб, 24-ўринга муносиб кўрилган. Минтақа жамоалари орасида, шунингдек,Япония (44), Австралия (45), Жанубий Корея (49) ва Саудия Арабистони (59) Ўзбекистондан юқори. Ўзбекистоннинг ЖЧ-2018 га саралаш доирасида бир гуруҳдан жой олган рақиби Хитой термаси 77-ўринда. 

Эслатиб ўтамиз, шу йил 31 августида ЖЧ-2018 га саралаш доирасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари хитойлик футболчиларга қарши тўп суради. 

Top