10:55 / 10.08.2017
7226

Хитойнинг Қозоғистон билан чегарасида зилзилалар юз бериши давом этмоқда

Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида яна қатор ер силкинишлари қайд этилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» Россия фанлар академияси Ягона Геофизика хизматининг Олтой-Саян филиали вакилига асосан.

Карамай шаҳридан 235 километр жануби-ғарбда 4,3 магнитудали зилзила рўй берган.

Шунингдек, айнан шу туманда 4,9 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди.

8 август куни Хитой шимоли-ғарбида 6,5 магнитудали зилзила юз берди. Ҳозирча 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бор. Шу билан бирга, 217 киши жабрланган.

Top