17:52 / 10.08.2017
5902

Ироқ бош вазири жазирама об-ҳаво туфайли дам олиш куни ҳақида эълон қилди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий мамлакатда пайшанба, 10 августни дам олиш куни, деб эълон қилди. Бунга сабаб – мамлакатда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда.

«Бош вазир Ҳайдар ал-Ободий пайшанба куни иш кунини бекор қилиш ҳақида расман қарор чиқарди. Бу ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли юз берди», - дея хабар қилган Ироқнинг IMN телеканали.

Таъкидланишича, Бағдод шаҳрида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 50 даража иссиқни ташкил этган.

Аввалроқ Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Ироқдаги Эрбил шаҳрига йўл олаётган самолёти жазирама об-ҳаво туфайли Туркияда фавқулодда қўнгани хабар берилганди. 

Top