22:33 / 11.08.2017
21434

АҚШда спиннерлар хавфли эканлигидан огоҳлантиришди

Фото:РИА Новости / Владимир Астапкович

АҚШнинг истеъмолчилар маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси спиннер билан ўйнаш хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Тегишли баёнот комиссия сайтида чоп этилди.

Таъкидланишича, ўйинчоқ билдирадиган хавф шундан иборатки, пластик ва металл спиннерлар бузилиши ва майда қисмларга бўлиниши мумкин.

Комиссия охирги вақт урф бўлган бу ўйинчоқларни кичик ёшли болаларга бермасликни ва улар ўйинчоқни оғизларига тиқиб олмасликлари ортидан кузатишни тавсия қилди.

Шунингдек, таъкидланишича. батарейкаларда ишловчи спиннерлар алангаланиши мумкин. Шу сабабли ўйинчоқни қувватлашда унинг тўпламига кирувчи қувватлаш қурилмасидан фойдаланиш тавсия қилинган.

Top