13:42 / 11.08.2017
5475

Австралиянинг энг йирик авиакомпанияси Alibaba билан келишувга эришди

Австралиянинг энг йирик авиаташувчиси Qantas ва Хитойнинг Alibaba компанияси шериклик ҳақида келишувни имзолади, у халқаро туризмни ривожлантиришга йўналтирилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги авиакомпаниядаги манбага асосан хабар берди.

Келишувга кўра, Qantas Alibaba тижорат онлайн-платформасидаги сайтлар ёрдамида чипталар сотади. Платформада мобиль иловадан фаол тарзда фойдаланувчилар сони 500 миллион кишидан ортиқ.

«Биз Хитой бозоридаги фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», - дея изоҳ берди келишувга авиакомпаниянинг бош ижрочи директори Гарет Эванс.

Унинг қўшимча қилишича, янги шериклик туфайли ҳар икки йўналиш – Хитой ва Австралияда туризмни янада ривожлантириш учун кенг истиқболлар очилади.

Top