13:31 / 11.08.2017
3396

Комилов БМТнинг минтақавий маркази раҳбари билан музокаралар ўтказди

2017 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди.

Суҳбат чоғида форум мавзуси юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мазкур учрашув жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференциянинг дебочаси ҳисобланади. Мазкур тадбирга нафақат минтақа мамлакатлари, балки дунёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган ва улар ўз иштирокларини тасдиқлашди.

Учрашувда минтақа кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Top