18:10 / 11.08.2017
12718

Навальний суд қарорига муносабат билдирди

Фото: EPA

Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚКФ) раҳбари, мухолифат Алексей Навальний Москва шаҳар судининг қарорига жавобан фонднинг бош вазир Дмитрий Медведев ҳақидаги фильмини ижтимоий тармоқларда тарқатишга чақирди. Бу ҳақида унинг Twitter саҳифасида маълум қилинди

Адвокат Иван Ждановнинг сўзларига кўра, Алексей Навальний роликни интернетдан ўчирмайди, шунингдек уни "кесиш" нияти ҳам йўқ. 

"Суд қароридан қатъи назар, фильм тўлиқ ё қисман ўчирилмайди", - деди адвокат ва ҳимояланувчи томон суд қарори устидан Москва шаҳар суди президиуми ва Олий судга мурожаат қилишини қўшимча қилди. 

Бундан аввал Москва шаҳар суди мухолифат Алексей Навальнийнинг аппеляциясини инкор қилиб, ишбилармон Алишер Усмоновнинг ғалабасини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Суд "У сизга Димон эмас" тергов-фильмидан Усмоновга тегишли фрагментларини ўчириш тўғрисида қарор чиқарган. 

Top