16:37 / 11.08.2017
13248

Тошкентда 3 йигит ва бир қиз 6 минг долларни ўмарди

2017 йилнинг 4 август куни тахминан соат 21:00 ларда Пулат Айдаров, Муҳтарам Ражабова, Санжарбек Эргашев ва вояга етмаган Жавоҳир Акбаралиев ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманидаги пиёдалар йўлагида бўла туриб, фуқаро Маҳкамжон Максудовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва бошқа мулкини эгаллаб олишган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top