10:21 / 12.08.2017
5314

Андижонда 1,5 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизмати “Кун”га маълум қилди. 

2017 йил 9 август куни соат 17:00 атрофида Андижон вилояти Андижон туманида ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида Ёрбоши қишлоқ фуқаролар йиғини Султонобод маҳалласи ҳудудида йўл четида турган фуқаро ИИБ ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг,  ички ишлар ходимлари унинг олдига бориб шахсига оид ҳужжатлари сўрашганида у қўлидаги полиэтилен пакетни ташлаб қочмоқчи бўлган. 

ИИБ ҳодимлари чаққонлик билан уни ушлаб, шахсига аниқлик киритишган. У Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида яшовчи М.Ж. бўлиб чиқди ва унинг ёнидаги полиэтилен пакет кўздан кечирилганида жами оғирлиги 1 кг 574,07 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Айни вақтда ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Top