13:50 / 12.08.2017
12402

Андижондан Афғонистонга тухум экспорт қилинмоқда

Иллюстратив сурат/ indexbox.ru

Халқаро пресс клубнинг Андижон вилоятида ўтаётган сайёр анжуманида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ер майдонлари камлиги туфайли вилоятда чорвачиликни ривожлантиришнинг имконияти йўқлиги, шу сабабли паррандачиликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганини таъкидлаб ўтди.

— Аҳолининг эҳтиёжлари тўла қондирилган ҳолда Афғонистонга 291 минг дона тухум экспорт қилинди, — деди Ш.Абдураҳмонов.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳозир Андижонда экспортбоп маҳсулотларни хорижга, жумладан қўшни Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларига экспорт қилиш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди, кунига 150-200 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинаётганини таъкидлаб ўтди.

Top