15:45 / 12.08.2017
14514

Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Шенси провинциясида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳат олиши муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирилган мактуб йўллади.

Мактубда давлат раҳбари “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини, барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетиш тилакларини” етказишни сўради.

Top