09:56 / 12.08.2017
8265

Мисрда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Фото: Синьхуа

Мисрнинг Искандария шаҳри яқинида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 кишига етди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар қилган.

Искандария губернатори Муҳаммад Султоннинг маълум қилишича, йўловчи поездларнинг тўқнашувида машинистлардан бири айбдор.

Айни дамда прокуратура фалокат ҳолати бўйича суриштирув ўтказмоқда.

Аввалроқ Мисрда икки поезд тўқнашиб кетиб, қурбонлар кўп экани хабар берилганди.

Top