14:56 / 12.08.2017
5977

Сув ости кемаси ҳалокати швециялик журналистнинг йўқолиб қолиши билан боғлиқми?

Фото: EPA

Дания пойтахти Копенгаген шаҳри яқинида дунёдаги энг катта хусусий сув ости кемаси «Наутилус» чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Сув ости кемаси эгаси ва унинг яратувчиси Петер Мадсен швециялик журналистнинг ҳаётига хавф етказганликда айбланмоқда.

Петер журналист аёлни сув ости кемаси чўкишидан аввал пойтахт шаҳарга ташлаб ўтганини иддао қилмоқда. Журналистнинг дўстлари эса уни кичик сайёҳатдан қайтиб келмаганини айтиб, шикоят қилган. Айни пайтда полиция аёлнинг сув ости кемаси ҳалокатга учраган вақт борт қисмида бўлганми ёки ундан ташқаридами, шу масалани аниқлаштирмоқда. 

Швециялик журналист Мадсен кемаси ҳақида материал тайёрлаётган эди. Эндиликда, Петер Мадсен якшанба куни ташкил этиладиган суд мажлисида иштирок этиши шарт.

Top