10:52 / 13.08.2017
14670

Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи  мудофаа тизимини ишга туширди

Фото: NHK

Шимолий Кореянинг Тинч океани ҳудудидаги Гуам оролига зарба бериш таҳдидидан сўнг Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди. Таъкидлаш жоизки, Гуам оролида Американинг Андерсен ва Апра-Харбор ҳарбий базалари жойлашган. NHK шу мавзуга тўхталиб ўтди

Пхеньян баёнотига кўра, КХДР ўз таҳдидини амалга оширган тақдирда баллистик ракеталар Япониянинг Симанэ, Хиросима ва Коти провинциялари устидан учиб ўтиб, Гуам яқинига бориб тушади. 

"Шанба куни уч префектура, шунингдек уларнинг ёнида жойлашган Эхиме префектурасига PAC-3 АҚШ ракета мудофаа мажмуи ишга туширилиши учун масъул Япония ҳаво мудофааси бўлими етиб келган", - дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, Япония мудофаасининг денгиз кучлари Япон денгизига такомиллаштирилган Aegis радиолокацион тизими билан таъминланган кемаси жўнатган. У баллистик ракеталарни назорат қилишга йўналтирилган.

Top