15:25 / 14.08.2017
18488

Прокуратура органларининг ташаббуси билан аҳоли эътиборига етказилган 1551 та бўш иш ўрни

Маълумки, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан, бандликка кўмаклашиш марказлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги, меҳнат хусусияти ва шароитлари ҳақида ахборотлар олади ҳамда уларнинг ҳисобини юритади.

Афсуски, корхоналардаги бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотлардан ҳар доим ҳам аҳоли, шу жумладан иш истаб юрган фуқаролар хабардор бўлмайди.

Зангиота ва Тошкент туман прокуратураларининг ташаббуси билан 2017 йил август ойида мазкур туманлардаги 187 та корхонада мавжуд бўлган 1551 та бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Халқ Қабулхонаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва касб-ҳунар коллежлари биноларининг кириш қисмига жойлаштирилиши таъминланган. 

Шу билан бирга, бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар “Истиқбол” газетасига тизимли равишда чоп этиб бориш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, республика ҳудудларидаги, шу жумладан Зангиота ва Тошкент туманида жойлашган корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “ish.mehnat.uz” расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бўш иш ўринлари бўлган корхоналар ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, ушбу масалада прокуратура ва меҳнат органларига мурожаат этиш мумкин (таҳририят).

 Зангиота ва Тошкент туманларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот (Жадвал)

Top