19:54 / 14.08.2017
10820

Косон туманида 14 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 10 август куни Қашқадарё вилояти Косон туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан 14 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Кун.uz’га хабар бермоқда.

2017 йилнинг 10 август куни Косон тумани Дарча қишлоғида яшовчи, 1962 й.т. Р.О.нинг уйидан 14 туп яшил баргли, ўткир ҳидли ўсимлик холислар иштирокида расмийлаштириб олиниб, ушбу ҳолат юзасидан тайинланган вилоят суд-кимёвий экспертизасининг 2017 йил 11 августдаги хулосасига кўра, бу “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ҳамда унинг соф оғирлиги 6613 граммга тенглиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан жорий йилнинг 13 август куни фуқаро Р.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Top